Қозоғистонда биринчи марта одам аъзосини ноқонуний сотиш ҳолати аниқланди. Мамлакат полицияси ушбу жиноят юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда, деб хабар беради «Zakon.kz».
Олмаоталик 40 ёшли эркак қарзлари туфайли ўзининг буйрагини сотишга қарор қилди, бироқ харидорлар уни алдаб кетганлиги туфайли ҳеч нарсасиз қолди. Энди жабрланувчининг молиявий қийинчиликларига соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳам қўшилди.
Қарзларидан биратўла қутулишга қарор қилган эркак учун буйрагини сотиш пул топишнинг осон йўли бўлиб туюлди. У харидорни интернетдан қийинчиликсиз топди. Остоналик аёл унинг аъзосини қизи учун тўрт миллион тенгега сотиб олишга хоҳиш билдирди.
Жабрланувчининг сўзларига қараганда, операциядан сўнг харидорлар нафақат уни алдаган, балки калтаклаб қувиб юборган. Шундан сўнг у полицияга мурожаат қилган. Энди унинг иши билан терговчилар шуғулланмоқда. Қозоғистонда одам аъзоларини пуллаш қонун билан тақиқланган.
Изоҳ (0)