Пхеньянда йирик илмий-техник комплекс очилди. Кеча, 29 октябрь куни марказга КХДР раҳбари Ким Чен Ин шахсан ташриф буюрди, деб хабар беради «Газета.ru».
Халқ билан суҳбат чоғида раҳбар «илм-фан ва технологияни ривожлантириш партия сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб қолишини» таъкидлади.
Ташрифдан бир неча соат ўтиб, Сеулда GS&J Institute Жанубий Корея илмий институти КХДРга келгуси йилда озиқ-овқат маҳсулотларининг жиддий етишмовчилиги хавф солиши таъкидланган ҳисоботни эълон қилди. Экспертларнинг фикрича, Шимолий Кореяда озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмовчилиги 2016 йилда 1 миллион тоннага етиши мумкин.
Изоҳ (0)