Камида 24 киши Индонезиянинг қатор минтақаларида икки ойдан бери тўхтамаётган кучли ўрмон ёнғинлари қурбони бўлди. Бу ҳақда 30 октябрь, жума куни табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Ўрмонлар мамлакатнинг Суматра ва Калимантан, шунингдек, аҳоли энг гавжум бўлган Ява оролида ёнмоқда. Куни кеча мазкур оролда тўрт киши ёнғинни ўчиришга уриниш чоғида ҳалок бўлди. Мамлакат расмийлари ёрдам сўраб бошқа давлатларга мурожаат этишга мажбур бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Индонезияда давом этаётган ўрмон ёнғинлари туфайли 17 киши ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)