Уругвай президенти Табаре Васкес (у ўз пайтида саратон касалликлари шифокори бўлган) Францияга парвоз давомида йўловчи қизни бўғилишдан сақлаб қолди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълум қилди, дея хабар берди «Корреспондент.net».
Маълум бўлишича, қизда парвозга қадар тасодифан истеъмол қилинган ер ёнғоққа ўткир аллергик таъсирланиш оқибатида нафас қисиши бошлаган. Васкес шахсий шифокори билан бирга унга ёрдам кўрсатиб, аҳволи оғирлашишидан қутқарган.
Изоҳ (0)