Буюк Британиянинг Престон шаҳрида яшовчи Уолтонлар оиласи Хеллоуинни нишонлаш учун ўз уйини «зомбича апокалипсис» услубида безатишга 20 минг фунт (30 680 доллар) сарфлади. Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.
Уйга кириш қисмига енгил автомобилни яксон қилаётган бир нечта зомби ҳайкали, шунингдек, қўрқинчли ёзувлар туширилган йўл белгилари жойлаштирилди.
Оила Хеллоуин учун декорацияларни ўн ой давомида режалаштирди, экспонатлардан баъзиларини улар ўзлари АҚШдан келтирди. Уйдаги ҳар битта хона алоҳида мавзуда безатилди ва турли қўрқинчли фильмлар қаҳрамонлари кўринишидаги қўғирчоқлар билан тўлдирилди.
Изоҳ (0)