Таиланд шарқидаги Чантхабури вилоятида ёввойи фил каучук тўпловчиларга ҳужум қилди ва икки кишини босиб, ўлдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, фил ўз йўлидан чиқиб қолган ишчиларни хартуми билан тутиб олиб, ҳавога кўтариб, ерга ташлаган, шундан сўнг узун тишлари билан ҳужум қилган.
Жабрланувчилар орасида бир аёл ҳам бор, у қурбонларнинг бири билан жуфтликда меҳнат қилаётган эди. Иккала оёғи ҳам синган бу аёл касалхонага ётқизилган.
Фил — Таиланднинг миллий рамзидир. Мамлакат ҳудудида 2,5 мингга яқин ёввойи, 4 мингга яқин қўлга ўргатилган филлар ҳаёт кечиради.
Изоҳ (0)