АҚШ ҳукумати Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиуснинг ўғлини ҳибсга олиш учун ордер берди, у Лас-Вегас казиноларини 3,5 миллион долларга чув туширишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
33 ёшли Томас Фабиус 2012 йил майида Лас-Вегаснинг учта казиноси олдидаги қарзларини ёпишда қалбаки чеклардан фойдаланганликда гумон қилинмоқда. Ўша пайтда унинг отаси расман Франция ТИВ раҳбари этиб тайинланган эди.
Шу тариқа, Фабиус АҚШ чегарасини кесиб ўтиш чоғида зудлик билан ҳибсга олинади.
Изоҳ (0)