Россия таълим вазири Дмитрий Ливанов биринчи синф ўқувчилари учун мўлжалланган дарсликдан олинган топишмоқни топа олмади, дея хабар бермоқда Meduza. Топишмоқни унга ҳукумат соати чоғида Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко ўқиб берди.
«Тўрттаси тик турибди, иккитаси тарвақайлаб кетган, еттинчиси — илонбалиқ. Бу нима?» — деб сўради сенатор. Ливанов унинг нима эканлиги ҳақида тахминларини илгари суриб ўтирмади. Бунинг ўрнига, у болаларда «ноанъанавий саволларга жавоб бериш бўйича кўпроқ қобилият бор»лигини айтди.
Матвиенкони вазирнинг жавоби қониқтирмади. У топишмоқни «қандайдир гастарбайтер» тузганини таъкидлади. Бу орада, топишмоқнинг жавоби — сигир.
Изоҳ (0)