Грузия адлия вазирлиги Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвилини Грузия фуқаролигидан маҳрум этиш тартибини бошлади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» идора раҳбарига таяниб.
У бунга Киевнинг Саакашвили Украина паспортини олгани ҳақидаги расмий хабарномаси асос бўлганини таъкидлади.
Тбилиси Саакашвилини фуқароликдан маҳрум этиши ҳақида 13 августдаёқ маълум бўлганди, бироқ Украина масъул органлари Грузия собиқ президентининг Украина паспортига эга бўлганини расман тасдиқлаши кутилаётган эди.
Мамлакат конституциясига кўра, «Грузия фуқароси бир вақтнинг ўзида бошқа давлатнинг фуқароси бўла олмайди».
Изоҳ (0)