Берлин ҳукумати Иккинчи жаҳон уруши пайтларида ташланган, бироқ портламай қолиб кетган авиабомба туфайли, яҳудийлар музейини эвакуация қилди, дея хабар бермоқда Associated Press. Снаряд музей яқинидаги қурилиш майдонидан топилди.
Аниқланган авиабомбанинг оғирлиги 250 килограмм бўлиб, у Учинчи Рейх пойтахтига ҳужумлар чоғида иттифоқдошлар авиацияси томонидан ташланган. Уруш тугаганига 70 йилдан ошган бўлса-да, Берлинда ҳалигача портламай қолган снарядларни топишмоқда.
Иккинчи жаҳон уруши давомида Германия пойтахтига 363 марта авиаҳужум уюштирилган. Уни Совет Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари бомбардимон қилган.
Изоҳ (0)