Қаршидаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтган «Насаф» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (0:0) ўтказилган матбуот анжуманида «Насаф» жамоасининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев мураббийлик фаолиятининг хорижда давом этиши борасидаги овозаларга ойдинлик киритди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Журналистнинг «Мухлислар сизни Эронга ‘жўнатиб юборишга’ ҳам улгурди» деган саволига Рўзиқул Бердиев «Шартномам тугаяпти. Эрондан аниқ таклиф бўлган йўқ, ‘Насаф’да қолишим аниқ», дея жавоб берган.
«‘Бунёдкор’ билан дуранг жамоанинг чемпионлик учун курашига қанчалик таъсир этади?» дея берилган саволга жавобан Бердиев «дуранг ‘Насаф’ имкониятини анча пасайтириб юборгани»ни тан олган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Насаф» спорт директори Виталий Ни жамоа устози Рўзиқул Бердиевга Эроннинг «Тракторсози» клуби қизиқаётгани ҳақида маълум қилганди.
Изоҳ (0)