Грециянинг Халкидики шаҳрида 25 октябрь, якшанба куни шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
5 ноябрга қадар давом этадиган мусобақа швейцарча тизимда ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар 11 тур якунига кўра аниқланади.
Жаҳон чемпионатида 122 давлатдан 1,6 мингдан зиёд шахматчи қатнашади. Жумладан, Ўзбекистон шарафини Маматқул Ҳайлаев ва гроссмейстер Марат Жумаев мураббийлигидаги 15 нафар ёш шахматчи ҳимоя қилади.
Улар орасидан Жавоҳир Синдоров, Исломбек Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов, Баҳора Абдусатторова, Нодирабегим Парпиева, Адель Раҳмон, Руҳшона Раҳимбердиева, Акобирхон Сайдалиев, Мафтуна Бобомуродова, Лейла Ким, Юлия Хегай, Асал Салимова, Музаффар Эминжонов, Абдумалик Абдусалимов ўрин олган.
Изоҳ (0)