Испаниянинг «Барселона» клуби футболчилари Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган «Эйбар»га қарши ўйин олдидан афсонавий футболчи Ёхан Круиффни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Аввалроқ Ёхан Круиффнинг ўпка саратони билан хасталангани ҳақида хабар берилган эди. Круифф 1988—1996 йиллар давомида «Барселона»га, 2009—2013 йилларда эса Каталония терма жамоасига устозлик қилган.
Хабар беришларича, «Эйбар»га қарши ўйин олдидан: «Умидсизланма, Ёхан», — деб ёзилган оловранг либосларда майдонга чиқиб келган.
«Барселона»нинг етакчи футболчиларидан бири, ҳужумчи Лионель Месси Facebook’даги саҳифасида саратонга чалинган Ёхан Круиффни қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)