Бугун, 26 октябрь куни профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди, деб хабар беради «Оламспорт».
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан 4 поғона пастлаб, 57-ўринга тушиб қолди. Истомин кеча, 25 октябрь куни якунига етган Москвадаги «Кремль Кубоги»нинг иккинчи даврасида мусобақанинг бўлажак чемпиони хорватиялик Марин Чиличга уч сет натижасига кўра имкониятни бой бериб қўйганди.
Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов эса бир поғонага кўтарилиб, айни пайтда 126-ўринни банд этган. Дўстов ўтган ҳафта Франциянинг Брест шаҳрида ўтказилган «Челленжер» турнирининг биринчи даврасида мағлубиятга учраган бўлса-да, рейтингда ўсишга эришган.
Дунё теннисчилари рейтингини эса ҳамон катта фарқ билан сербиялик Новак Жокович бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринни британиялик Энди Маррей сақлаб қолди. Швейцариялик Рожер Федерер кучли учликка якун ясаган. Кучли ўнталикда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган.
ATP рейтинги:
1 (1) Новак Жокович (Сербия) — 167852 (3) Энди Маррей (Буюк Британия) — 82503 (2) Рожер Федерер (Швейцария) — 79304 (4) Стэн Вавринка (Швейцария) — 66305 (5) Томаш Бердих (Чехия) — 50006 (6) Кеи Нисикори (Япония) — 47057 (7) Рафаэль Надаль (Испания) — 43308 (8) Давид Феррер (Испания) — 41259 (9) Милош Раонич (Канада) — 277010 (15) Жо-Вильфред Тсонга (Франция) — 2635...57 (53). Денис Истомин (Ўзбекистон) — 800...126 (127). Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) — 452
Изоҳ: Қавс ичида теннисчиларнинг ўтган ҳафтадаги ўрни берилган.
Изоҳ (0)