Расмий Москванинг Сурия ва Украина масаласидаги фаол позицияси сабаб, Британия томони Россия билан сиёсий мулоқотни амалда тўлиқ тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда, «Газета.ru» хабарига кўра, Россиянинг Буюк Британиядаги элчиси Александр Яковенко маълум қилди.
«Британия томони ташаббуси билан амалда барча сиёсий алоқалар кескин тўхтатиб қўйилди, олий даражадаги, етакчилар ўртасидаги сиёсий мулоқот йўққа чиқарилди», — дея Россия элчиси сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Times.
Яковенконинг сўзларига кўра, у Британия ташқи сиёсат идораси сиёсий директори Саймон Гэсс билан учрашув ўтказганидан сўнг, муносабатлар янада ёмонлашган.
Изоҳ (0)