АҚШдан Эстонияга оғир жанговар техника юкланган биринчи эшелон етиб келди. Жойлаштириш кўзда тутилган манзил — Тапа ҳарбий шаҳарчасига техника 26 октябрь, душанба куни етказилади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
АҚШ Эстонияга 40 та оғир техника, жумладан, 4 та M1A2 Abrams танки, 10 та Bradley пиёдалар жанговар машинаси, 3 та Paladin ўзиюрар артиллерия қурилмасини жўнатди.Вашингтон мамлакатда 12 та A-10 Thunderbolt II самолётини жойлаштиришни ҳам режалаштирган.
Изоҳ (0)