Airbus раҳбари Фабрис Брежье Германия ҳукуматини меҳнат бозорини муҳожирлар учун мослаштиришга чақирди. У қочоқлар тезроқ иш топиши ва жамиятга қўшилиб кетишига кўмак бериш учун кўплаб кам ҳақ тўланадиган иш жойлари яратиш лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Олдинроқ иқтисодчилар ва сиёсатчилар мамлакатга муҳожирлар оқими келиши кескин ортгани сабабли ишсизлик даражаси ошиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди. Бу муаммони ҳал этиш учун Германия ҳукуматига энг кам иш ҳақи миқдорини ўзгартириш ва кўпроқ қисқа муддатли шартномаларни жорий этиш таклиф этилмоқда.
Ўз навбатида, бир қатор иқтисодчилар ишчилар етишмаётган тармоқлар, жумладан, машинасозликда меҳнат қилишлари мумкинлигини инобатга олиб, муҳожирлар оқими иқтисодий ўсишга олиб келиши мумкинлигини ҳам тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)