«Яндекс» ОАВ ва медиа учун махсус ахборот агентлигини ишга туширади, улар учун янгиликларни роботлар тайёрлайди. Бу ҳақда «ОАВ учун Яндекс» лойиҳаси раҳбари Мария Петровага таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Янги агентлик учун хабарларни «Яндекс» автоматик алгоритмлари маълумотлар мониторинги ва таҳлили асосида тайёрлайди. Дастлаб, йўллардаги вазиятлар, об-ҳаво ва энг кўп қизиқишга сабаб бўладиган ҳодисаларни ёритиш режалаштирилмоқда. Кейинроқ мавзулар рўйхати кенгайтирилади.
ОАВнинг ҳар бир тури учун ўз формати таклиф қилинади: телеканаллар учун — графиклар, радиостанциялар учун — матнли махсус интерфейс, журнал ва сайтлар учун — билдиришномалар тасмаси кўринишида. Маълумотлар реал вақт режимида узатилади, уларга обуна бўлиш бепул.
Изоҳ (0)