Бельгиянинг Флавин шаҳридаги казармага қилинган ҳужум «катта эҳтимол билан» руҳий хаста киши томонидан амалга оширилган, дея хабар бермоқда «ТАСС» RTL телеканалига таяниб.
Аввалроқ полиция жиноятчини ҳибсга олган эди, бироқ ҳозирча унинг шахси ҳақида расман маълумот берилгани йўқ.
«Кўплаб омиллар казармага ҳужумда руҳий хаста кишининг қўли борлигини кўрсатмоқда. Буни полициядаги манбалар тасдиқлайди. Прокуратура ушбу ҳодисани теракт деб ҳисобламаяпти», — дея аниқлик киритди телеканал.
Эслатиб ўтамиз, қайтарма қалпоқ кийган шахс автомобилини Флавиндаги ҳарбий қисм ҳудудига кириш олдида тўхтатиб, ҳарбийларга қарата бир неча бор ўқ узган ва шундан сўнг воқеа жойидан яширинишга уринган.
Ҳарбийлар ўқ овозларига жавоб берган, ўртада кичик отишма келиб чиққан. Хабар беришларича, ҳарбийларга зарар етмаган
Изоҳ (0)