Болгария пойтахти Софияда ўтказилган фигурали учиш бўйича Denkova-Staviski Cup халқаро турнирида ўзбекистонлик Миша Ге зафар қучди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
Европа ва Осиёнинг моҳир спортчилари иштирок этган мусобақада ўзбекистонлик спортчи 210,14 балл тўплаб, рақибларини катта фарқ билан ортда қолдирди.
Малайзиялик Жулиан Жи Жие Йи мусобақада иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, италиялик Рицсо Маттео кучли учликни якунлаб берди.
Қайд этиш жоиз, мазкур ғалаба Миша Ге учун жорий мавсумдаги дастлабки муваффақиятдир.
Изоҳ (0)