Ливия соҳилларида қайиғи Ўртаер денгизида ағдарилиб кетган 40 нафар муҳожирнинг жасадлари топилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Associated Press агентлигига таяниб.
Ливия Қизил ярим ой жамияти вакили сўзларига кўра, 27 жасад 24 октябрь, шанба куни Триполидан шарқдаги Злитен шаҳри яқинида аниқланган. Қолган жасадлар пойтахт ҳамда Триполи билан қўшни Хомс шаҳри соҳилларидан топилган.
Муҳожирларнинг кўпчилиги Сахарадан жанубда жойлашган Африка давлатларидан бўлган. Айни пайтда, дастлабки маълумотларга кўра, ағдарилиб кетган қайиқда бўлган яна 30 муҳожирни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)