АҚШда автомобиль Оклахома штати университети томонидан ташкил қилинган парад чоғида томошабинлар оломонини ёриб кирди, дея хабар бермоқда Reuters. Натижада тўрт киши ҳалок бўлди, яна 40 га яқин киши турли даражада жароҳатлар олди.
Ҳодиса 24 октябрь, шанба куни маҳаллий вақт билан 10:30 (Тошкент вақти билан 20:30)да Стилуотер шаҳридаги кампус ёнида содир бўлди. 25 ёшли Эдача Чемберс бошқараётган енгил автомобиль дастлаб полиция мотоциклини уриб юборган, сўнг, оломонни ёриб кирган.
Жабрланганларнинг 20 нафари касалхонага ётқизилган, уларнинг етти нафарида оғир шикастланишлар аниқланган.
Автоҳалокат айбдори ҳибсга олинди. Унга нисбатан маст ҳолатда машина ҳайдаш айби қўйилди.
Изоҳ (0)