Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров мамлакатнинг «Учар отряд» махсус топшириқли бўлинмаси маҳоратини намойиш этишга қарор қилди, деб ёзади «Эхо Москви».
Қодиров ўз Instagram’ига 11 нафар жангчининг Грозний марказида 4,5 минг метр баландликдан десант қилиб туширилаётгани акс этган видеони жойлади. Бунда махсус топшириқли аскарлар қурол-яроғ ва тўлиқ жанговар комплект билан қуролланган эди.
«Топшириқ бажарилишини кузатдим ва 5+ баҳо қўйдим», — деб ёзди Қодиров.
Изоҳ (0)