Икки томонлама санкциялар жорий этилгани туфайли Украина ва Россия ўртасидаги авиақатнов 25 октябрь, якшанба кундан эътиборан тўхтатилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бу борадаги ташаббус Украина авиакомпанияларининг икки мамлакат ўртасида қатновларни сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисидаги илтимосига биноан 23 октябрь куни Брюсселда бўлиб ўтган музокараларда илгари сурилган. Росавиация вакилларининг таъкидлашича, Украина томони билдирилган жўяли таклифларни муҳокама этишни истамаган ва икки томонлама чекловларни бекор қилиш масаласини фақат транзит парвозларга тегишли бўлишига эътибор қаратган.
24 октябрь, шанба куни кечки пайт Украинанинг Борисполь аэропортидан Россияга охирги рейс парвоз қилди.
Изоҳ (0)