Россия президенти Владимир Путин Минск келишувларидан воз кечмаслигини маълум қилди ва Украина президенти Пётр Порошенкони қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда у ёпиқ «Валдай» форумида айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Биз Минск келишувларини энг сўнгигача, яъни уларнинг барчаси тўлиқ бажарилмагунича қўллаб-қувватлаймиз, Пётр Порошенкога келсак, мен унга кўмак берган биринчи киши бўлгандим. Ва мен уни қўллаб-қувватлашда давом этаман», — деди Путин.
Бундан ташқари, Россия президенти форум меҳмонларидан бирининг «кабутармисиз ёки қирғиймисиз?» деган саволига жавобан, уни темир қанотли кабутар деб аташларини сўради.
Изоҳ (0)