Швеция бош вазири Стефан Лоффен БМТ Бош ассамблеясида мамлакат қазилма ёқилғидан тўлиқ воз кечишни режалаштираётган дунёдаги биринчи давлат бўлишини эълон қилган эди. Айни пайтда Швеция муқобил энергетика билан 67% таъминламоқда. Бу ҳақда «Политолог» хабар берди.
Куни кеча мамлакат ҳукумати кўриб чиқиши учун «яшил инфраструктура» — қуёш панеллари ва шамол генераторлари ўрнатишга салкам 1 миллиард доллар ажратилиши кўзда тутилган бюджет тақдим этилди.
Ҳукумат экологик жамоат транспорти, электр энергиясини сақлашни такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва улар сақланадиган иншоотларни барпо этиш учун қўшимча маблағ ажратади. Шунингдек, уйини энергия тежовчи хонадонга айлантирмоқчи бўлган барча фуқароларга кўмак беради.
Бюджетда хорижда экологик лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳам маблағ кўрсатилган.
Изоҳ (0)