Буюк Британия, Франция ва Испания Сурия ҳукумат армияси томонидан «бочкали» бомбалар қўлланилиши масаласи бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгаши аралашувини талаб қилмоқда, деб ёзади «Корреспондент.net». Ушбу мамлакатлар Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияси лойиҳасини тайёрламоқда.
Франциянинг БМТдаги доимий вакили Франсуа Делатр сўзларига кўра, бензин, мих, шрапнель ва портловчи моддалар билан тўлдирилган 500 литргача сиғимга эга цилиндр контейнердан иборат қўлбола ёндирувчи бомба «террор қуроли»дир.
Дипломат Хавфсизлик Кенгашини бундай турдаги қуролни тақиқлаш бўйича чоралар кўришга чақирди. Резолюция лойиҳаси октябрь охиригача ташкилотга кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Изоҳ (0)