Араб мамлакатлари БМТ Хавфсизлик кенгашини Фаластинни Исроил оккупацияси тўхтамагунича халқаро ҳимояга олиш ва Қуддусдаги муқаддас жойлар мақомини сақлаб қолишга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Араб давлатлари лигаси (АДЛ) бош котиби Набил ал-Арабий Хавфсизлик кенгашидаги чиқиши чоғида «Фаластин аҳолисини халқаро ҳимоя остига олиш заруратга айланди. Бу биз доим даъват қилиб келаётган тинчлик ўрнатилиши учун қулай муҳитни яратади», — дея таъкидлаган.
Қуддусдаги муқаддас жойлар мақомини сақлаш тўғрисида фикр юритган бош котиб БМТнинг Ярашув шартлари бажарилишини кузатиш органига бу вазифани юклаш таклифини билдирган. Ал-Арабийнинг фикрича, Қуддусда ҳам фаолият олиб борадиган мазкур орган ваколатлари доирасини муқаддас жойларга ҳам тегишли бўладиган даражада кенгайтириш лозим.
Фаластинликларни ҳимоя этиш юзасидан шошилинч чоралар кўриш ва «Исроил тажовузи»ни тўхтатиш чақириғи билан Хавфсизлик кенгаши йиғилишида қатор араб давлатлари, жумладан, Ливан, Кувайт ва Сурия вакиллари чиқиш қилган.
Изоҳ (0)