Россиянинг «ТВЭЛ» («Росатом»га киради) ёқилғи компанияси Украинадан ядро ёқилғиси ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бўйича ҳамкорликдаги лойиҳадан бош тортиш ҳақида расмий билдиришнома олгани йўқ, деб ёзади «Корреспондент.net».
«ТВЭЛ» маълум қилишича, Украина томонидан молиялаштириш бўлмагани сабабли лойиҳа икки йилдан бери тўхтаб турибди. «ТВЭЛ» ўз ҳисобидан завод учун ускуналарни тайёрлаб қўйган, у Украина томонидан қабул қилинган, бироқ пули тўланмаган.
Нашр эслатишича, аввалроқ Украина энергетика ва кўмир саноати вазири Владимир Демчешин «ТВЭЛ» ядро ёқилғиси ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бўйича мажбуриятларини бажармаётгани сабабли тегишли битим бекор қилинишини айтган эди.
Изоҳ (0)