АҚШ КХДР билан тинчлик битимини тайёрлашдан бош тортди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Бу ҳақда АҚШнинг КХДР бўйича махсус вакили Сон Ким АҚШ Конгресси сенатининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси йиғилишида айтиб ўтди.
«Бизнинг бундай муҳокамаларга киришиш ниятимиз йўқ», — деди дипломат. Унинг аниқлик киритишича, Шимолий Корея билан муносабатлардаги бирламчи вазифа — Корея ярим оролини ядродан холи қилиш. У Пхеньяннинг тинчлик битими тузиш таклифини «ўзига нисбатан бўладиган ён босишларга эришиш ўйини» деб атади. Бунинг ўрнига, КХДР «ядро муаммоси, ракета муаммоси ва инсон ҳуқуқларининг яхшиланиши бўйича прогресс»ни кўрсатиши керак.
Пхеньян АҚШ билан тўлақонли тинчлик шартномаси тузиш таклифини 2 октябрь куни БМТ трибунасидан туриб киритган эди.
Изоҳ (0)