Сурия президентининг Москвага ташрифи ҳақида Владимир Путин матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзади «РБК». Унинг айтишича, Асад ва Путин Сурияда Россия ҳарбий-космик кучлари операциясининг давом эттирилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган.
Песков аниқлик киритишича, музокаралар тор ҳамда кенгайтирилган таркибларда кечган. Кенгайтирилган таркибдаги музокараларда Россия олий раҳбарияти аъзолари иштирок этган.
Музокаралар чоғида экстремистик ва террористик гуруҳларга қарши кураш, шунингдек, Россия операциясининг давоми ва Сурия армиясини ҳужумкор ҳаракатларда қўллаб-қувватлаш муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)