«Мисс Австрия» унвони соҳибаси Эна Кадич Бергизель тоғидаги югуриш машғулотлари чоғида жарликка тушиб кетган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
26 ёшли Эна 2013 йили Австрияда соҳибжамоллик тожини кийган эди. 16 октябрь, жума куни Кадич тоғнинг Инсбрук ҳудудидаги қисмига югуришга отланган. Орадан бироз вақт ўтгач у укасига қўнғироқ қилиб, бахтсиз ҳодиса рўй берганини хабар қилган. Беҳуш ва жароҳатланган қизни икки талаба пайқаб қолган — Эна «Аждарҳо қояси» деб номланадиган кузатув майдони яқинида, ўттиз метр пастликдан топилган.
Кадич вертолётда Инсбрук касалхонасига етказилди, бироқ 20 октябрь, сешанба куни тонгда ҳаётдан кўз юмди. Полиция фожиали ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)