«Reuters агентлиги хабар қилган Сурияда уч нафар россиялик (ёки рус ҳарбий хизматчиси) ҳалок бўлгани ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Бу янгилик навбатдаги овозаларга ўхшамоқда», — дея маълум қилди Россиянинг Суриядаги элчихонаси вакиллари. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Олдинроқ агентликка номини ошкор этмаган суриялик юқори лавозимдаги мансабдор Латакия шаҳри яқинидаги Наби Юнус ҳудудида ҳукумат армияси марраларининг жангарилар томонидан ўққа тутилиши оқибатида камида уч нафар россиялик ҳалок бўлгани, яна бир нечаси жароҳатлангани ҳақида хабар қилган эди. Унинг айтишича, артиллерия ҳужуми пайтида бу ҳудудда камида 20 нафар россиялик бўлган.
Reuters Сурия расмийларидан ҳам, Россия мудофаа вазирлигидан ҳам бу маълумот юзасидан изоҳ ололмаган. Агар мазкур хабар тасдиқлангудек бўлса, бу Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлар бошланганидан бери илк одам йўқотиши бўлади.
Изоҳ (0)