Жорий йилнинг бошидан бери Шимолий Кореянинг 20 нафар фуқароси, чет элда бўла туриб, Жанубий Кореяга қочиб ўтган. Бу ҳақда, Жанубий Корея разведкасининг Республика парламентига 20 октябрь, сешанба куни тақдим этган ҳисоботига таянган Рёнхап хабарлар агентлиги келтирган маълумотларга асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, Жанубий Корея разведкасининг баёнотида шимолдан қочиб ўтган одамлар орасида намоёнда вакили ҳам аниқланган бўлиб, унинг шахси сир тутилмоқда.
Таққослаш мақсадида, ўтган йили чет элдан Шимолий Кореяга қайтиб келмасдан Жанубий Кореяга қочиб ўтганлар сони 18 нафарни ташкил этган бўлса, ундан олдинги, 2013 йилда фақат саккиз нафар бўлганлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)