Сиднейлик (Австралия) икки нафар ойна ювувчи 12-қават баландлигидан ўзлари ишлаб турган платформа билан қулаб тушди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Ҳодиса 20 октябрь, сешанба куни рўй берган. Икки эркак бинонинг ташқарисида ойна ювиш учун мўлжалланган металл беланчакда бўлган пайт уни ушлаб турган пўлат арқон тўсатдан узилиб кетган. Ишчилардан бири бинога кираверишдаги соябонга тушган (кейинчалик унинг устига платформа ҳам қулаган), иккинчиси эса ердан бир неча метр баландликда пўлат арқонга осилиб қолган.
Воқеага гувоҳ бўлганлар шифокорлар етиб келгунча жабрдийдаларга ёрдам кўрсатган. Улардан бирининг орқа суяклари ва ички органлари шикастлангани, иккинчисининг эса оғир, аммо барқарор ҳолатда эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)