Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ич терлама билан касалланиш ҳолатлари кўпайди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Маҳаллий ҳукумат ич терламага қарши вакцина захираси етарли эканини айтиб, аҳолини тинчлантирмоқда. Маҳаллий ОАВлар ёзишича, касалликнинг асосий ўчоғи паст малакали хорижий ишчилар муҳитидир.
Илк ич терлама ҳоллари август ўрталарида Куала-Лумпур ташқарисидаги чет эллик ишчилар орасида қайд этилган эди. Бугунги кунда касаллик даволаш муассасаларига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг 32 нафарида аниқланган.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири сўзларига кўра, ич терлама тарқалишининг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш ва шубҳали овқатланиш муассасаларида тамадди қилишдан сақланиш лозим.
Изоҳ (0)