Ҳиндистонлик аскар Панжоб штатининг шимоли-ғарбида жойлашган Сангрур шаҳрида ўт очиб, тўрт кишини отиб ўлдирди ва яна тўрт кишига тан жароҳати етказди. Бу ҳақда, Times of India нашрининг электрон манбаси тақдим этган маълумотга асосан, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Тартибсиз отишмадан кейин ҳарбий ўзини отиб ўлдирди, – дея баён этмоқда маҳаллий полиция вакили Жаскиранжит Сингх Тежа, – у олган тан жароҳатлари туфайли вафот этди».
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар содир бўлган воқеа юзасидан тергов ҳаракатларини бошлади. Бундай ишга қўл уришга нима сабаб бўлганлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)