Филиппин шимолида Koppu тайфуни қурбонлари сони 14 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, етти киши қайиқнинг ағдарилиши натижасида денгизда чўкиб кетган, уч киши дарахтлар ағанаши ва тош кўчишидан ҳалок бўлган, икки киши эса Нуэва-Эсиха вилоятидаги сув тошқинлари қурбони бўлган.
Шунингдек, қутқарув хизматлари томонидан берилган маълумотга кўра, Бенгет вилоятида юз берган кўчки оқибатида бир киши ҳалок бўлган, Тарлак вилоятида эса бир киши ток уриши натижасида вафот этган.
DPA агентлиги хабарига кўра, Илоило шаҳри яқинида тайфун натижасида моторли қайиқ сув остида қолган, соҳил қўриқлаш хизмати 32 кишини қутқариб қолган, яна икки киши қидирилмоқда.
Аввалроқ, Koppu тўфони ёпирилиши муносабати билан Филиппиндан 10 минг киши хавфсиз ҳудудга кўчирилгани ҳақида хабар берилган эди. Маълумот учун, ҳар йили июндан декабрга қадар Филиппинга 20 га яқин бўрон ва тўфонлар ёпирилади.
Изоҳ (0)