АҚШ Япониянинг Йокосука портига мамлакатда 2017 йилгача жойлаштириш кўзда тутилган, «Ижис» ракета мажмуи билан жиҳозланган уч ҳарбий кемадан иккинчисини жўнатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Киодо» агентлиги маълумотларига кўра, «Бенфолд» ракета эсминеци Хитой ва Шимолий Кореяга қарши эҳтимолий қарама-қаршиликда АҚШнинг Осиёдаги кучларини мувозанатга келтириш учун Японияга юборилган. 2020 йилга келиб АҚШ минтақада ўзининг ҳарбий кемаларидан ярмидан ортиғини жойлаштириши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йил июнь ойида Йокосука портига АҚШнинг «Ижис» билан жиҳозланган «Ченселлорзвиль» крейсери ҳам келтирилган эди.
Изоҳ (0)