Колумбия пойтахти Боготадаги турар-жой мавзеси устига унча катта бўлмаган самолёт қулади. El Tiempo хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса натижасида беш киши ҳалок бўлди, етти киши тан жароҳати олди.
Богота шимолидаги Гуаймараль аэропортига йўл олган самолёт пойтахтдаги Эль Дорадо аэропортидан ҳавога кўтарилганидан бир дақиқа ўтиб қулади. Ҳаво кемаси Вилья Лус туманидаги новвойхона устига қулаб, учта турар-жой биносига ҳам зарар етказган, ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам бригадаси етиб келган, шифокорлар беш кишининг: учувчи, самолёт эгаси, шунингдек, самолёт бортида бўлган эркак, аёл ва чақалоқнинг ўлимини қайд этган.
Associated Press ахборотига кўра, ҳалок бўлганлар орасида ҳалокат вақтида новвойхонада бўлган бир киши ҳам бор. Жабрланувчилар куйиш жароҳатини олиб, касалхонага ётқизилган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Изоҳ (0)