Канадада 3D-принтер воситасида стетофонендоскоп ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. «Terabayt.uz» хабарига кўра, тиббиёт ходимлари учун зарур бўлган ушбу ускунани мазкур усулда тайёрлашни келиб чиқиши фаластинлик бўлган шифокор Тариқ Лубаний таклиф қилди.
«Жиянимнинг ўйинчоқ стетофонендоскопини кўриб қолдим ва бундай ускунани пластикдан ҳам тайёрлаш мумкинлиги хаёлимга келди», — дейди ташаббускор шифокор.
Бунда стетофонендоскопни қандай материалдан ишлангани муҳим эмас, асосийси уни 3D-принтерда сифатли тайёрлашга эътибор қаратиш керак. Ҳозир Канададаги устахоналардан бирида унча катта бўлмаган принтер ёрдамида стетофонендоскоплар қуйиляпти.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, мазкур усулда тайёрланган битта стетофонендоскопнинг таннархи 2,5 доллардан ортиқ бўлмайди. Шу тариқа шифокорларни арзон тиббий ускуна билан таъминлаш имконияти юзага келади.
Ҳозир Канададда стетофонендоскопни 3D-принтер воситасида оммавий равишда ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриляпти.
Изоҳ (0)