Россия пойтахтида автобус, троллейбус ва трамвайларни симсиз интернетга улаш бўйича очиқ танлов эълон қилинди. Бу ҳақда «Мосгортранс» матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Йўловчилар учун қўшимча хизматларнинг йўлга қўйилиши жамоат транспортида қатновни янада қулай бўлишини таъминлайди, — дея таъкидлаган корхона бош директори Евгений Михайлов. — Агар эълон қилинган танлов муваффақиятли ўтса, йил охиригача Wi-Fi билан жиҳозланган дастлабки машиналар йўналишга чиқарилади».
Мазкур лойиҳа Москвадаги 8 мингта транспорт воситасини қамраб олиши айтилмоқда.
Олдинроқ Москванинг йўловчи юрадиган кўчалари Wi-Fi билан жиҳозланиши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)