Google компанияси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ишланмалар марказини ёпди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Google Петербургдан кетди. Улар бу ердаги офисни августда тарк этганди, афтидан, офис ёпилган. Офис ходимлари икки қаватни банд қилганди. Ходимлари турли мамлакатлар — Швейцария, Америка ва Германияга олиб чиқиб кетилган», — дейди Knight Frank Saint-Petersburg халқаро консалтинг компаниясининг тижорий кўчмас мулк бўлими бошлиғи Марина Пузанова.
Google’нинг Россиядаги ваколатхонасидан «ТАСС»га маълум қилишларича, Санкт-Петербургдаги ишланмалар маркази «компания фаолиятини оптимизация қилиш» мақсадида ёпилган, бу каби жараёнлар Финляндия, Швеция ва АҚШда ҳам юз бермоқда.
Изоҳ (0)