Хитойлик ишлаб чиқувчилардан таркиб топган Pangu жамоаси iOS 9.0.2 учун жейлбрейк яратди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».
Pangu9’ни Windows операцион тизимида ишловчи компьютерларга ўрнатиш мумкин. У iOS 9’да ишлайдиган iPhone, iPad ва iPod Touch’нинг барча моделларига тўғри келади.
Apple гаджетлари жейлбрейки бўйича мутахассислар Pangu9 ҳақиқатан ҳам iOS 9’га бузиб кириш имконини беришини тасдиқлади.
Жейлбрейк — Apple корпорацияси томонидан расман қўллаб-қувватланилмайдиган операция бўлиб, у iPhone, iPod ёки iPad файл тизимига кириш имконини беради. Бунинг ёрдамида қурилманинг имкониятларини кенгайтириш мумкин, масалан, бегона манбалардан олинган дастурларни ўрнатиш мумкин.
Изоҳ (0)