12 октябрь, душанба, халқаро кўкрак саратонига қарши кураш куни Украинанинг беш шаҳрида патруль полицияси иштирокида «Атиргул патрули» акцияси бошланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Акция доирасида Киев полициячилари аёлларга атиргул тақдим этаётгани тасвирланган суратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Ташкилотчиларнинг айтишича, полиция ходимлари пойтахт кўчаларида ҳар бир аёл ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши, вақт топиб тегишли шифокорга учраши лозимлиги тўғрисидаги мингта эслатманинг рамзий тимсоли сифатида 1000 та атиргул тарқатади.
Статистика маълумотларига кўра, Украинада ҳар куни кўкрак саратонидан бир нафар аёл ҳаётдан кўз юмади.
Изоҳ (0)