Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Москва шаҳридаги криминал гуруҳларнинг 40 дан ортиқ етакчиларини қўлга туширди. Бу ҳақда, Россия Ички ишлар вазирлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Полициячилар 11 октябрь оқшомида Москва шаҳридаги ресторанларнинг бирида жиноий ҳамжамиятнинг етакчилари ва фаол аъзоларини ҳибсга олган. Хабар беришларича, улар шаҳардаги таъсир доираларини ҳамда пул маблағларини қайта тақсимлаш мақсадида йиғилиш ўтказаётган бўлган.
Қайд этишларича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари «қонундаги ўғрилар»нинг уч нафари — Махачқалъалик Виталик номи билан танилган Виталий Изгилов, Мусуса лақабли Роман Ломтадзе ҳамда Роко номи билан машҳур Шалва Хучуани қўлга туширган.
Изоҳ (0)