Хитой яқин олти йил ичида қашшоқликни бутунлай тугатиш ниятида. Бу ҳақда, Reuters хабарига кўра, Хитой ҳукуматининг ривожланиш ва қашшоқликка қарши кураш бўйича етакчи гуруҳи бошлиғи ўринбосари Хун Тяньюнь баёнот берган.
Унинг қайд этишича, махсус давлат дастурисиз ушбу вазифани уддалаш осон бўлмайди. «Шундай қилиб, нафақат марказдаги, балки жойлардаги ҳокимиятнинг барча даражаларига босим тушади», — деди Хун.
Хитой аҳолиси сони қарийб 1,4 миллиард бўлиб, уларнинг 70 миллион нафари қашшоқлик ёқасида яшайди. Уларнинг йиллик даромади 2,3 минг юан (тахминан 360 АҚШ доллари)ни ташкил этади. Қашшоқ хитойликларнинг аксарияти қишлоқларда истиқомат қилади.
Хитой ҳукумати сўнгги йилларда қашшоқликка қарши курашни фаол кучайтирмоқда, бироқ иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши бунга халал бермоқда. 2014 йилда 12 миллион хитойлик қашшоқликдан чиқиб кета олди, ваҳоланки, биргина 2011 йилнинг ўзида 43 миллион киши қашшоқлар қаторидан чиққанди.
Изоҳ (0)