Актёр Алишер Узоқовнинг ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Бу мавзуда тарқалган хабар матнини «Дарё» мобил мухбири таҳририятимизга жўнатди.
7 октябрь куни «Одноклассники» тармоғида чоп қилинган постда 1 йил олдин юрак хуружи туфайли кинони тарк этган Алишер Узоқов оламдан ўтгани ҳақида ёзилган. Бундан ташқари, бир кун олдин Алишернинг аҳволи оғир бўлгани, онаси Сожида Узоқова ҳам бир аҳволда бўлгани ҳақида ёзилган. Аммо актёрнинг онасининг исми Сожида эмас, Шоҳида. Шунинг ўзи ҳам хабарнинг ишончлилигига шубҳа уйғотади.
Ўзбек киносига алоқадор шахслар бу хабарларни тасдиқламади. «Дарё» таҳририяти ҳозирча Алишер Узоқовнинг ўзи билан боғлана олмади. Кейинроқ бу мавзу юзасидан батафсил ахборот берамиз. Биз актёрнинг кейинги ишларига омад тилаган ҳолда, унга узоқ умр тилаб қоламиз!
Изоҳ (0)