Америкалик таниқли рэпер Scarface Атлантада (АҚШ) ўтказилган BET Hip Hop Awards маросимида «Мен хип-хопман» мукофоти билан тақдирланаётган чоғида ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Полициячилар Брэд Жордан (рэпернинг ҳақиқий исми-шарифи шундай) миннатдорчилик сўзини якунлаши билан унинг қўлига кишан солди. Маълум бўлишича, қўшиқчи собиқ турмуш ўртоғига узоқ вақт мобайнида алимент тўламаган экан. Брэд айнан қанча миқдорда қарздор бўлиб қолгани ҳақида хабар берилмаган.
Рэпер салкам 500 минг доллар гаров пули эвазига қўйиб юборилиши мумкинлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)