Роллари сони бўйича Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олган ҳиндистонлик актриса Манорама 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Манорама 10 октябрь, шанба кунига ўтар кечаси Ченнаида юрак хуружидан вафот этган.
Асл исми Гописанта бўлган актриса 1200 фильмда суратга тушган. Ўзбекистонлик томошабинларга у 1972 йили прокатга чиққан «Зита ва Гита» фильмидаги эгизакларнинг холаси роли билан таниш.
Бундан ташқари, Манорама мингдан ортиқ пьесаларда ҳам роллар ижро этган.
Изоҳ (0)